Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Билол кечаси азон айтади. Сизлар то Ибн Умми Мактумнинг азонини эшитмагунча, еб-ичверингизлар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Жобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдики: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муаззинлари (азондан кейин) тўхтар, токи Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чиққанларини кўрмагунича иқомат келтирмай турарди, албатта у зотни кўргач, намозга иқомат келтирарди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Азонни фақатгина таҳоратли киши айтади!», — дедилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Зиёд ибн Ал-Ҳорис Ас-Судоий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга бомдод намозига азон айтмоқни буюрдилар ва мен азон айтдим. Сўнг Билол иқомат келтирмоқчи бўлган эди, шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Судоий биродар азон айтди. Азонни ким айтса, иқоматни ўша келтиради».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Билол (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга бундай дедилар: «Бомдод намозидан бошқа ҳеч бир намозда тасвиб қилмагин!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Жуҳайфа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Билолни азон айтаётганида кўрдимки, азон айтаётиб қайрилар ва оғзини у ёқ бу ёққа айлантирар эди. Икки бармоғини икки қулоғига тиққан эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун қуриб (тикиб) берилган қирмизи қуббада (чодирда) эдилар». Чамамда (Абу Жуҳайфа ўша қуббани) «Теридан эди», дейди. «Билол учи найзали ҳассани икки қўлида ушлаб, (Расули Акрамнинг олдиларидан) олиб чиқди-да, уни Батҳо (қуми)га санчиб қўйди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳассанинг рўпарасида намоз ўқидилар. Олдиларидан (ҳассанинг нариги томонидан) ит ва эшаклар ўтаверарди. Эгниларида қирмизи ҳулла бўлиб, гўёки болдирларининг ялтирашини кўриб тургандек эдим». Суфён: «Бу (ҳулла) Яманий хирқадир, деган фикрдамиз», дейди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Собир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Билолга айтдилар: «Ё Билол! Агар азон айтсанг, баҳузур чўзиб айт. Агар иқомат айтсанг, қисқа ва чаққон айт. Азон билан иқоматнинг ўртасида (таом) еяётган киши (таомини) еб олгулик, ичимлик ичаётган киши (неъматини) ичиб олгулик, ҳожатга кирган киши қазои ҳожатини қилиб олгулик бир муддат қолдир. Ва токи мени кўрмагунча ўринларингиздан турмангизлар!..»

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг азонлари, хоҳ азонда бўлсин, хоҳ иқоматда бўлсин, жуфт-жуфт айтилар эди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Билолга азонни жуфт ва иқоматни тоқ айтмоғи амр қилинди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Маҳзура (розияллоҳу анҳу)дак ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам азонни ўн тўққизта калима билан ва такбири қоматни ўн еттита калима билан унга ўргатдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари