Азон айтганда бармоқни қулоққа тиқмоқ
Абу Жуҳайфа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Билолни азон айтаётганида кўрдимки, азон айтаётиб қайрилар ва оғзини у ёқ бу ёққа айлантирар эди. Икки бармоғини икки қулоғига тиққан эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари учун қуриб (тикиб) берилган қирмизи қуббада (чодирда) эдилар». Чамамда (Абу Жуҳайфа ўша қуббани) «Теридан эди», дейди. «Билол учи найзали ҳассани икки қўлида ушлаб, (Расули Акрамнинг олдиларидан) олиб чиқди-да, уни Батҳо (қуми)га санчиб қўйди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳассанинг рўпарасида намоз ўқидилар. Олдиларидан (ҳассанинг нариги томонидан) ит ва эшаклар ўтаверарди. Эгниларида қирмизи ҳулла бўлиб, гўёки болдирларининг ялтирашини кўриб тургандек эдим». Суфён: «Бу (ҳулла) Яманий хирқадир, деган фикрдамиз», дейди.
Абу Жуҳайфанинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Илм аҳилларининг фикрича, амал шу ҳадис асосидадир. Муаззин азон айтаётганда икки бармоғини қулоғига тиқишини мустаҳаб деб ҳисоблайдилар. Айрим илм аҳллари «Иқоматда ҳам икки бармоғини икки қулоғига тиқади», дейдилар. Ал-Авзоийнинг қавли ҳам шу.
Абу Жуҳайфанинг исми - Ваҳб ибн Абдуллоҳ Ас-Сувоий».