Иқомат калималарини бир мартадан айтмоқ
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Билолга азонни жуфт ва иқоматни тоқ айтмоғи амр қилинди».
Бу бобда Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ҳадис ривоят қилинган.
Анаснинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийндан баъзи илм аҳлларининг қавли шу. Молик, Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқ шу қавлга эга бўлишган.
Дўстларигиз билан улашинг!