Иқомат калималари жуфт-жуфтдир
Абдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг азонлари, хоҳ азонда бўлсин, хоҳ иқоматда бўлсин, жуфт-жуфт айтилар эди».
Вакиъ, Абдуллоҳ ибн Зайднинг ҳадисини Ал-Аъмашдан, Амр ибн Муррадан, Абдурраҳмон ибн Абу Лайлодан ривоят қилган: Абдурраҳмон: «Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари Абдуллоҳ ибн Зайд тушида азонни кўрганини бизларга сўзлаб бердилар», деди.
Шуъба, Амр ибн Муррадан, Абдурраҳмон ибн Аби Лайлодан бундай деб ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Зайд тушида азонни кўрди». Бу ривоят Ибн Аби Лайлонинг ривоятидан кўра саҳиҳроқ.
Абдурраҳмон ибн Аби Лайло, Абдуллоҳ ибн Зайднинг ўзидан эшитмаган.
Айрим илм аҳлларининг фикрича, азон икки мартадан, иқомат ҳам икки мартадан (жуфт-жуфт) айтилади. Суфён Ас-Саврий, Ибнул-Муборак ва Куфа аҳлининг қавли шу.
Ибн Аби Лайло - Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Лайлодир. У Куфанинг қозиси эди. Отасидан ҳеч қандай ҳадис эшитмаган. Фақат бошқа киши воситасида отасидан ривоят қилган.