Таҳоратсиз азон айтмоқ кароҳат эканлиги
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Азонни фақатгина таҳоратли киши айтади!», — дедилар».
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Намозга фақатгина таҳоратли жарчи чақиради!».
Бу ҳадис биринчи ҳадисдан кўра саҳиҳроқ. Ибн Ваҳб, Абу Ҳурайранинг ҳадисини Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламгача юксалтирмаган. Бу ҳадис Ал-Валид ибн Муслимнинг ҳадисидан кўра саҳиҳроқ!. Аз-Зуҳрий, Абу Ҳурайрадан эшитмаган.
Ҳадис икки ҳолатда ҳам заиф. Аммо иккинчи ривоятнинг заъфи биринчи ривоятидагидан кўра озроқ. Чунончи, иккинчи ривоятда фақатгина бир иллат бор ва бу иллат инқитоъдир. Биринчи ривоятда эса икки иллат учраётир: ровийлардан Муовия ибн Яҳё Ас-Садафий ҳадис бобида заифдир ва айни вақтда ривоятда, инқитоъ бор. Бу инқитоъ Аз-Зуҳрийнинг ҳадисни Абу Ҳурайрадан эшитмаганлиги туфайли юз бераётир.
Илм аҳллари таҳоратсиз азон айтмоқ борасида ихтилоф қилдилар: Баъзилари макруҳ эканини айтдилар. Шофиъий ва Исҳоқнинг қавли шудир. Баъзилари эса таҳоратсиз азон айтмоққа рухсат берадилар, Суфён Ас-Саврий, Ибнул-Муборак ва Аҳмаднинг қавли шудир.