Азонни чўзиб айтмоқ
Собир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам Билолга айтдилар: «Ё Билол! Агар азон айтсанг, баҳузур чўзиб айт. Агар иқомат айтсанг, қисқа ва чаққон айт. Азон билан иқоматнинг ўртасида (таом) еяётган киши (таомини) еб олгулик, ичимлик ичаётган киши (неъматини) ичиб олгулик, ҳожатга кирган киши қазои ҳожатини қилиб олгулик бир муддат қолдир. Ва токи мени кўрмагунча ўринларингиздан турмангизлар!..»
Муаззин азоннинг ҳар бир жумласини бир нафас билан ўқийди. Азоннинг бошидаги тўрт такбирни тўрт нафас билан ўқийди. «Аллоҳу акбар!» деб, нафас олади; яна «Аллоҳу акбар!» деб нафас олади ва шундай давом этади. Имом Ан-Нававий: «Муаззин учун мустаҳаб бўлган нарса - икки такбир билан ўқимоқдир», дейди. Шу қавлга кўра азоннинг бошидаги тўрт такбирни икки нафас билан ва охиридаги икки такбирни бир нафас билан уқийди.
Абу ибн Ҳумайд бизга Юнус ибн Муҳаммад тариқи билан Абдул-Мунъимдан нақл этди: айнан ўша ҳадис.
Жобирнинг ҳадисини фақат шу важҳдан, Абдул-Мунъимнинг ривоятидан биламиз. Бу эса мажҳул бир иснод.
Ҳадиснинг санадида Яҳё ибн Муслим Ал-Басрий борки, бу киши мажҳулдир.
Абдул-Мунъим Басралик бир шайхдир.