Иқомат (вақтини тайинлаш) кўпроқ имомнинг ҳаққидир
Жобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдики: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муаззинлари (азондан кейин) тўхтар, токи Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чиққанларини кўрмагунича иқомат келтирмай турарди, албатта у зотни кўргач, намозга иқомат келтирарди».
Жобир ибн Самуранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Исроилнинг Симакдан қилган ривоятини ёлғиз шу важҳдан биламиз.
Илм аҳлларидан баъзилари бундай дейишади: «Муаззин - азонга, имом эса - иқоматга кўпроқ моликдир».
Худди шу сўз Абу Ҳурайрадан ҳадис сифатида ривоят қилинган. «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки, «Муаззин - азонга, имом эса - иқоматга кўпроқ молиқдир». «Булуғ-ул-маром»да бу ҳадиснинг заиф эканлиги қайд этилган. Амир Муҳаммад ибн Исмоил: «Субул-ус-салом»да ушбу ҳадиснинг шарҳида бундай дейди: «Муаззин - азонга кўпроқ моликдир», яъни азон борасида муаззинга ҳамният қилиниб, азоннинг вақти унга топширилган; «Имом - иқоматга кўпроқ молиқдир», яъни иқомат фақат имомнинг ишорати билан келтирилади».