Сафарда азон айтмоқ
Молик ибн Ал-Ҳувайрис (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Мен амакимнинг ўғли билан бирга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келдим. Шунда бизга айтдиларки, «Сафарга чиққанингазда азон айтингизлар, иқомат келтирингизлар ва катталарингиз сизларга имом бўлсин».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳлларининг кўпчилиги наздида амал шу ҳадис асосидадир: Сафарда азон айтилмоғини ихтиёр қилганлар. Баъзилари эса фақат иқоматнинг ўзи етарли бўлиб, азон фақат жамоатини тўпламоқчи бўлган киши учун зарур эканини айтишади. Биринчи қавл саҳиҳроқ. Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шудир.
Дўстларигиз билан улашинг!