Азон билан иқомат орасида қилинган дуо қайтарилмагай
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Азон билан иқомат орасидаги дуо рад этилмагай».
Анаснинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Абу Исҳоқ Ал-Ҳамдоний бу ҳадисни Бурайд ибн Аби Марямдан, Анасдан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан айнан ривоят қилган.
Дўстларигиз билан улашинг!