Ал-Аббос ибн Абдулмуттолиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитган: «Банда сажда қилганида у билан бирга еттита аъзоси сажда қилади: юзи, икки қўли, икки тиззаси, икки оёғи».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Исҳоқдан ривоят қилинди; айтди: «Барро ибн Озибдан: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам сажда қилганларида юзларини қаерга қўяр эдилар?» деб сўрадим. «Икки қўлларининг орасига», деди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳумайд Ас-Саъидий (розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам саждага борганларида бурунларини ва пешоналарини ерга яхшилаб босар, қўлларини қўлтиқларидан ажратар ва панжаларини елкаларининг тўғрисига қўяр эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Воил ибн Ҳужр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни (намоз ўқиётганларида) кўрдим, саждага бораётиб тиззаларини қўлларидан олдин ерга қўйдилар ва қиёмга тураётиб қўлларини тиззаларидан олдин кўтардилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

 Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Имом «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деганда, «Роббана ва лака-л-ҳамд!» деб айтингизлар. Чунки, кимнинг айтгани малоикаларнинг айтганига тўғри келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

(Ҳазрати) Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъдан бош кўтарганларида: бундай дер эдилар: «Самиаъллоҳу лиман ҳамидаҳ, Роббана ва лака-л-ҳамд, милъа-с-самавати вал арз ва милъа ма бай-наҳума ва милъа ма шиъта мин шайин баъду...» (Аллоҳ,  ҳамд  айтган  кишининг  ҳамдини  эшитгайдир (қабул  қилгайдир).  «Ё  Раббимиз!  Сенга осмонлар ва ерларни тўлдиргулик, улар орасини тўлдиргулик ва Ўзинг хоҳлаган (арш ва курси каби чексиз) борлиқни тўлдиргулик ҳамдлар бўлсин!»).

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Масъуд Ал-Ансорийдан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намозда тўлиқ текисланмаган, яъни рукуъда ва саждада белини текис букмаган эркак кишининг намози дуруст эмас!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

(Ҳазрати) Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ипак матоҳ ва муъасфар (сариққа бўялган) кийим киймоқдан, олтин узук тақмоқдан ва рукуъда Қуръон ўқимоқдан қайтардилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Хузайфа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «У (Ҳузайфа) Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқиди. Рукуъда: («Субҳана Роббийал-аъзим»), саждада эса («Субҳана Роббийал-аъла») дер эдилар. (Қироатлари асносида) раҳмат оятига келганларида тўхтаб, (Аллоҳдан) раҳмат тилар эдилар; азоб оятига келганларида тўхтаб, (Аллоҳдан) паноҳ тилар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бирортангиз рукуъга борганда, рукуъда уч марта «Субҳана Роббийал-ъазим» деса, рукуъси тўлиқ бўлади, бу энг камидир; ва саждага борганда саждада уч марта «Субҳана Роббийал-аъла» деса, саждаси тўлиқ бўлади, бу энг камидир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари