Абуз-Зубайрдан ривоят қилинди; У Товуснинг бундай деганини эшитган: «Ибн Аббосдан товонларни тикиб ўтириш ҳақида сўрадик. «Бу суннат» деди. «Биз буни кишига заҳмат бўлади, деб қараймиз-ку?» дедик. Бу Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидир», деди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

(Ҳазрати) Али (карромаллоҳу важҳаҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга бундай дедилар: «Ё Али! Ўзим учун севган нарсамни сен учун ҳам севарман, ўзим учун ёмон кўрган нарсамни сен учун ҳам ёмон кўрурман; икки сажда ўртасида товонларингни тикиб (ўрнатиб) ўтирмагил».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ал-Барро (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; (у киши ёлгон сўзламайди): «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида намоз ўқиганимизда у киши рукуъдан бошларини кўтаргач, то саждага бормагунларича бизлардан бирор киши белини эгмас эди, сўнг саждага борар эдик».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Барроъ ибн Озибдан ривоят қилинди: айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозлари, рукуъга борганларида ва рукуъдан бош кўтарганларида, саждага борганларида ва саждадан бош кўтарганларида белларини (қоматларини) типпа-тик тутмоққа яқин эди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Омир ибн Саъддан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам (саждада) икки қўлни (кафтларни) ётқизмоқни буюрдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Омир ибн Саъднинг отасидан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қўл (кафтлари)ни ерга ётқизмоқни ва икки оёқни тик тутмоқни буюрдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Қатода (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Анасдан эшитдимки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Саждада мўътадил (ўртача) бўлингизлар. Бирортангиз намозда, ит чўзилганига ўхшаб, билакларни ерга чўзиб олмасин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Бирортангиз сажда қилганда мўътадил (ўртача) сажда қилсин. Ит ётиш қилиб билакларини ерга чўзиб олмасин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Арком Ал-Хузоъий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Отам билан бирга Намийра водийсида эдим. Бир қофила (карвон) дуч келди. Қарасам, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга турган эканлар». (Абдуллоҳ) айтади: «Сажда қилганларида қўлтиқларига назар ташладим, қўлтиқ остларининг оппоқлиги кўриниб турар эди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга етти аъзо билан сажда қилмоқлик, соч ва кийимларни орқага қайтармаслик буюрилди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари