Абуз-Зубайрдан ривоят қилинди; У Товуснинг бундай деганини эшитган: «Ибн Аббосдан товонларни тикиб ўтириш ҳақида сўрадик. «Бу суннат» деди. «Биз буни кишига заҳмат бўлади, деб қараймиз-ку?» дедик. Бу Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатидир», деди».

Бу ҳадис - ҳасан.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан айрим илм аҳли шу ҳадисни эгаллашган. Товонларни тикиб ўтирмоқликда зарар йўқ деб ҳисоблайдилар.

Макка аҳлидан айрим олим ва фақиҳларнинг қавли ҳам шундай. Илм аҳлининг кўпчилиги эса икки сажда орасида товонларни тикиб ўтирмоқни макруҳ кўрганлар.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш