Саждада мўътадиллик
Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Бирортангиз сажда қилганда мўътадил (ўртача) сажда қилсин. Ит ётиш қилиб билакларини ерга чўзиб олмасин».
Бу бобда Абдурраҳмон ибн Шибл, Ал-Барро, Анас, Абу Хумайд ва Оиша (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Жобирнинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳлининг наздида амал шу ҳадис асосидадир. Саждада мўътадилликни маъқуллаб, йиртқич ҳайвонлардек чўзилиб олишни макруҳ деб ҳисоблайдилар.
Дўстларигиз билан улашинг!