Икки сажда ўртасида товонларни тиклаб ўтирмоқ макруҳ эканлиги
(Ҳазрати) Али (карромаллоҳу важҳаҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам менга бундай дедилар: «Ё Али! Ўзим учун севган нарсамни сен учун ҳам севарман, ўзим учун ёмон кўрган нарсамни сен учун ҳам ёмон кўрурман; икки сажда ўртасида товонларингни тикиб (ўрнатиб) ўтирмагил».
Бу ҳадис (Ҳазрати) Али (карромаллоҳу важҳаҳу)нинг ривоятидан эканлигини ёлғиз Абу Исҳоқнинг Ал-Ҳорис тариқи билан (Ҳазрати) Алидан қилган ривоятидан биламиз. Баъзи илм аҳли бир кўзли Ал-Ҳориснинг заиф эканлигини қайд этишган.
Илм аҳлининг кўпчилиги наздида амал шу ҳадис асосидадир. Товонларни тикиб (ўрнатиб) ўтирмоқни макруҳ деб ҳисоблаганлар.
Бу бобда Оиша (онамиз), Анас ва Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Дўстларигиз билан улашинг!