Саждадан ва рукуъдан бош кўтарганда белни (қоматни) тик тутмоқ
Барроъ ибн Озибдан ривоят қилинди: айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозлари, рукуъга борганларида ва рукуъдан бош кўтарганларида, саждага борганларида ва саждадан бош кўтарганларида белларини (қоматларини) типпа-тик тутмоққа яқин эди».
Бу бобда Анас (розияллоҳу анҳу)дан ҳадис ривоят қилинган.
Муҳаммад ибн Башишрдан, Муҳаммад ибн Жаъфардан, Шуъбадан ва Ҳакамдан айни шу ҳадис ривоят қилинган.
Ал-Барронинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Дўстларигиз билан улашинг!