Саждада қўлларни ерга қўймоқ ва оёқларни тик тутмоқ
Омир ибн Саъддан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам (саждада) икки қўлни (кафтларни) ётқизмоқни буюрдилар».
Бунда ўша ҳадис айнан зикр этилган, аммо «отасидан» деб зикр қилинмаган.
Яҳё ибн Саъид Ал-Каттон ва мутааддид кишилар Муҳаммад ибн Ажлондан, Муҳаммад ибн Иброҳимдан, Омир ибн Саъддан: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қўл (кафтлари)ни ётқизмоқни ва икки оёқни тик тутмоқни буюрдилар» деб ривоят қилган ҳадислари - мурсал. Бу ҳадис Вуҳайбнинг ҳадисидан кўра саҳиҳдир.
Илм аҳли шу ҳадисга тўхталиб, (мутобиқ қолиб) шуни ихтиёр қилганлар.
Дўстларигиз билан улашинг!