Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам (ташаҳҳудга) ўтирганларида ўнг қўлларини тиззалари устига қўяр, дуо қиларкан, бош бармоқларидан кейинги (шаҳодат) бармоқларини кўтарар эдилар, чап қўлларини ёйиб тиззаларининг устига қўяр эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Аббос ибн Саҳл Ас-Соидийдан ривоят қилинди; айтди: «Абу Ҳумайд, Абу Усайд Саҳл ибн Саъд ва Муҳаммад ибн Маслама тўпланишиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини музокара қилдилар. Абу Ҳумайд айтди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини энг яхши билган кишингиз менман. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ташаҳҳудга (мана бундай) ўтирдилар: чап оёқларини (букиб) ётқизиб (устига ўтирдилар), ўнг оёқларининг сиртини (устини) қиблага қаратдилар, ўнг қўлларини ўнг тиззалари устига, чап қўлларини чап тиззалари устига қўйдилар, бармоқлари, яъни шаҳодат бармоқлари билан ишора қилдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Воил ибн Ҳужр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини кўраман, деб Мадинага келдим. Ўтирганларида — яъни ташаҳҳуд учун ўтирганларида - чап оёқларини ётқизиб, чап қўлларини қўйдилар - яъни чап сонларининг устига қўйдилар, — ўнг оёқларини тик тутдилар (чап оёқларининг устига ўгирдилар)».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Ташаҳҳудни махфий айтмоқ суннатдир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга худди Қуръон ўргатгандек ташаҳҳудни ўргатар эдилар ва бундай дер эдилар: «Ат-таҳиййатул-муборакатус-салаватут-тоййибату лиллаҳи. Саламун алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Саламун алайна ва ъала ъибадиллаҳис-солиҳийн. Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расувлуҳ».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга ҳар икки ракъат оралиғида ўтирганимизда бундай деб айтмоқни ўргатдилар: «Ат-таҳиййату лиллаҳи, вас-солавату ват-тоййибат. Ас-саламу ъалайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ас-саламу ъалайна ва ъала ъибадил-лаҳис-солиҳийн. Ашҳаду анла илаҳа иллалллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росувлуҳ» (Маъноси: «Таъзим - таҳиййати, барча тоат-ибодатлармиз ва мадҳу олқишларимиз Аллоҳга бўлсин! Эй Пайғамбар! Сенга саломлар, Аллоҳнинг раҳмати ва барокати бўлсин! Саломлар бизга ва Аллоҳнинг барча солиҳ бандаларига бўлсин! Мен шоҳидлик бераманки, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Ва мен шоҳидлик берманки, Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва элчисидир»).

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда (тоқ ракъатларда) икки оёқларининг сирти ерга тегмасдан, (яъни ўтирмасдан) қиёмга турар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Молик ибн Ал-Ҳувайрис Ал-Лайсийдан ривоят қилинди: «У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни намоз ўқиётганларида кўрди: у киши намоздан тоқ ракъатни ўқиганларида, бир оз ўрнашиб ўтирмасдан қиёмга турмас эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари очилганларида (қўлларини биқиндан ажратиб, тирсакларни ердан олганларида) сажданинг машаққатли бўлишидан шикоят қилишди. Шунда (Расули Акрам): «Тиззалар билан ёрдамлашингизлар» - дедилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоятп қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки сажда ўртасида: «Аллоҳумма-мағфирлий, варҳамний, ва-жбурний, ваҳдинии, ва-рзуқний» («Аллоҳим! Мени мағфират қил, менга раҳм қил, айбимни Кетказ, ҳидоят қил ва ризқлантир!») дер эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари