Саждада таянмоқ
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари очилганларида (қўлларини биқиндан ажратиб, тирсакларни ердан олганларида) сажданинг машаққатли бўлишидан шикоят қилишди. Шунда (Расули Акрам): «Тиззалар билан ёрдамлашингизлар» - дедилар.
Бу ҳадис, Абу Солиҳнинг Абу Ҳурайрадан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан қилган ривояти эканлигини бу жиҳатдан, Лайснинг Ибн Ажлондан қилган ривоятидан билаётирмиз. Суфён ибн Увайна ва бошқалар бу ҳадисни Сумайдан, Нуъмон ибн Аби Аййашдан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилишган. Буларнинг ривояти Лайснинг ривоятидан кўра саҳиҳроқ кўринади.
Дўстларигиз билан улашинг!