Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам (ташаҳҳудга) ўтирганларида ўнг қўлларини тиззалари устига қўяр, дуо қиларкан, бош бармоқларидан кейинги (шаҳодат) бармоқларини кўтарар эдилар, чап қўлларини ёйиб тиззаларининг устига қўяр эдилар».

Бу бобда Абдуллоҳ ибн Аз-Зубайр Ал-Хузоъий, Абу Ҳурайра, Абу Ҳумайд ва Абу Воил ибн Ҳужр (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган

Ибн Умарнинг ҳадиси ҳасан-ғариб. Бу ҳадис Убайдуллоҳ ибн Умарнинг ривоятидан эканлигини ёлғиз шу жиҳатдан биламиз.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийндан айрим илм аҳлининг наздида амал шу ҳадис асосидадир. Ташаҳҳудда бармоқни кўтармоқни ихтиёр этганлар.

Биродарларимизнинг қавли ҳам шудир.

Ишораи сабоба Ҳанафий мазҳабида суннат, аммо ташаҳудда бош бармоқ билан ўрта бармоқ боши бириктирилиб, халқа қилинади ва «ла илаҳа...» дейилганда шаҳодат бармоғи кўтарилади. (Савиада, эътиқод билимида ҳамма баробар эмас. Тўғри бажара олмаслик хавфи борлиги учун бўлса керак, баъзи китобларда ишорани макруҳ деб, ҳатто ҳаром деб ижтиҳод қилинган). Ҳозир баъзи биродарларимизда кўрилаётган бармоқ айлантириш, ликкиллатиш каби ҳаракатлар эса хатодир.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш