Саждадан қиёмга турмоқ
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда (тоқ ракъатларда) икки оёқларининг сирти ерга тегмасдан, (яъни ўтирмасдан) қиёмга турар эдилар».
Истироҳат жалсаси (ўтириш)ни қабул қилмаган Ҳанафий олимлар шу ҳадис билан истидлол қиладилар (далиллайдилар). Ҳадис Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтирмасдан қиёмга турганларига далолат қилади.
Илм аҳлининг амали Абу Ҳурайранинг ҳадиси асосидадир: Киши намознинг тоқ ракъатларида (биринчи ва учинчи ракъатда) оёқларининг сиртини ерга теккизмасдан қиёмга туради, деб ихтиёр қилганлар. Холид ибн Иёс, муҳаддислар фикрича заифдир. Уни Холид ибн Илёс ҳам дейишади. Ат-Тавъаманинг мавлоси (озод этилган қули) Солиҳ - Солиҳ ибн Абу Солиҳдир. Абу Солиҳнинг исми - Набҳон Маданий.