Икки сажда ўртасида дуо
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоятп қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки сажда ўртасида: «Аллоҳумма-мағфирлий, варҳамний, ва-жбурний, ваҳдинии, ва-рзуқний» («Аллоҳим! Мени мағфират қил, менга раҳм қил, айбимни Кетказ, ҳидоят қил ва ризқлантир!») дер эдилар».
Ал-Ҳасан ибн Али Ал-Холлолдан, Язид йбн Ҳорундан, Зайд ибн Ҳубобдан, Комил Абул-Аълодан ривоят қилинди. Ўтган ҳадиснинг эгизи.
Бу ҳадис ғариб бўлиб, Алидан шу тарзда ривоят қилинган.
Имоми Шофиъий, имоми Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шу. Хоҳ фарз, хоҳ нафл намозида бўлсин, буни жоиз деб ҳисоблайдилар. Баъзилар эса бу ҳадисни Комил Абул-Аълодан мурсал тарзида ривоят қилган.
Дўстларигиз билан улашинг!