Саждадан қиёмга турмоқ
Молик ибн Ал-Ҳувайрис Ал-Лайсийдан ривоят қилинди: «У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни намоз ўқиётганларида кўрди: у киши намоздан тоқ ракъатни ўқиганларида, бир оз ўрнашиб ўтирмасдан қиёмга турмас эдилар».
Яъни, биринчи ва учинчи ракъатларда бироз ўрнашиб ўтирмасдан ўринларидан турмас эдилар. Бунинг номи истироҳат ўтириш дейилади. Имоми Шофиъий ва ҳадисчилардан бир гуруҳи шу қавлга эга бўлишган. Лекин аксарият фақихлар ва Ҳанафий мазҳаби уламоси бу истироҳат ўтирмокликни қабул қилмаганлар. Термизий, «Биродарларимизнинг қавли ҳам шудир», деганда муҳаддисларни назарда тутганлар.
Молик ибн Ал-Ҳувайриснинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Баъзи илм аҳлининг наздида амал шу ҳадис асосидадир. Биродарларимизнинг қавли ҳам шудир.
Дўстларигиз билан улашинг!