Намозда ташаҳҳуд
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга худди Қуръон ўргатгандек ташаҳҳудни ўргатар эдилар ва бундай дер эдилар: «Ат-таҳиййатул-муборакатус-салаватут-тоййибату лиллаҳи. Саламун алайка аййуҳан-набиййу ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Саламун алайна ва ъала ъибадиллаҳис-солиҳийн. Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расувлуҳ».
Ибн Аббоснинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ-ғариб.
Абдурраҳмон ибн Ҳумайд Ар-Руосий бу ҳадисни Лайс ибн Саъднинг ривоятидек, Абуз-Зубайрдан ривоят қилган.
Аймон ибн Нобил Ал-Маккий бу ҳадисни Абуз-Зубайрдан, Жобирдан ривоят қилган. Бу эса маҳфуз эмас.
Имоми Шофиъий Ибн Аббоснинг ташаҳҳуд борасидаги ҳадисини танлаган.
Дўстларигиз билан улашинг!