Саждада қўлларни қўлтиқлардан ажратмоқ
Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Арком Ал-Хузоъий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Отам билан бирга Намийра водийсида эдим. Бир қофила (карвон) дуч келди. Қарасам, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга турган эканлар». (Абдуллоҳ) айтади: «Сажда қилганларида қўлтиқларига назар ташладим, қўлтиқ остларининг оппоқлиги кўриниб турар эди».
Бу бобда Ибн Аббос, Ибн Бухайна, Жобир, Аҳмар ибн Жазъ, Маймуна, Абу Ҳумайд, Абу Усайд, Абу Масъуд, Саҳл ибн Саъд, Муҳаммад ибн Маслама, Ал-Барро ибн Озиб, Адий ибн Амира ва Оиша (онамиз) (розиюшоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Абдуллоҳ ибн Арқомнинг ҳадиси - ҳасан. Бу ҳадисни ёлғиз Довуд ибн Қайснинг ривоятидан биламиз. Абдуллоҳ ибн Арқомнинг, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан, шундан бошқа ҳадис ривоят қилгани маълум эмас.
Илм аҳлининг наздида амал шу ҳадис асосидадир.
Ҳадис қўлларни қўлтиқлардан ажратиш кераклигига далолат қилади. Чунки, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини биқинларига ёпиштирган бўлсалар эди, қўлтиқлари тагини кўриш мумкин бўлмасди.
Аҳмар ибн Жазъ — Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бўлиб, бир қанча ҳадиси бор.
Абдуллоҳ ибн Арқом Аз-Зуҳрий - Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)нинг котиби. Абдуллоҳ ибн Арком Ал-Хузоъийга келсак, унинг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан қилган ривояти сифатида битта шу ҳадис маълум.