Ал-Барро (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; (у киши ёлгон сўзламайди): «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларида намоз ўқиганимизда у киши рукуъдан бошларини кўтаргач, то саждага бормагунларича бизлардан бирор киши белини эгмас эди, сўнг саждага борар эдик».

«У ёлғончи эмас» - бу таъриф ҳадис ровийлардан бири Абдуллоҳ ибн Язиднинг сўзи бўлиб, Ар-Баррони кўзда тутгани англашилмоқда. Яҳё ибн Маийн, бу сўздан Ал-Барро эмас, балки Абдуллоҳ ибн Язиднинг ўзи назарда тутилганини айтади. Чунки Ал-Барро - саҳоба, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бири ҳақида «У ёлғончи эмас» дейилмайди. Бу ибора фақат адолати, тўғрилигига шубҳа қилинган кишилар ҳақида айтилади. Ҳолбуки, саҳобаларнинг ҳаммаси (розияллоҳу анҳум) одил, тўғри кишилардир ва кишининг оқловига муҳтож эмасдирлар...

Бу бобда Анас, Муовия, Соҳиби Жайш Ибн Масъада ва Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган.

Ал-Барронинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.

Илм аҳлининг қавли ҳам шу. Имомнинг орқасида турганлар у қилган ҳаракатга тобеъ бўладилар (эргашадилар). Имом рукуъга борганидан кейин рукуъга борадилар ва қад ростлайдилар. Бу хусусда илм аҳли орасида ихтилоф кўрмадик.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш