Еттита аъзо билан сажда қилмоқ
Ал-Аббос ибн Абдулмуттолиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деганларини эшитган: «Банда сажда қилганида у билан бирга еттита аъзоси сажда қилади: юзи, икки қўли, икки тиззаси, икки оёғи».
Бу бобда Ибн Аббос, Абу Ҳурайра, Жобир ва Абу Саъид (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган.
Абу Аббоснинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Илм аҳлининг наздида амал шу ҳадис асосидадир».
Дўстларигиз билан улашинг!