Пешона ва бурун билан сажда қилмоқ
Абу Ҳумайд Ас-Саъидий (розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам саждага борганларида бурунларини ва пешоналарини ерга яхшилаб босар, қўлларини қўлтиқларидан ажратар ва панжаларини елкаларининг тўғрисига қўяр эдилар».
Бу бобда Ибн Аббос, Воил ибн Ҳужр ва Абу Саъид (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Абу Ҳумайднинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Илм аҳлининг наздида амал шу ҳадис асосидадир.
Киши пешонаси ва бурниси билан сажда қилмоғи керак. Агар бурнини ердан узиб, фақат пешонаси билан сажда қилса, илм аҳлидан баъзилари сажданинг дуруст эканлигига иқрор бўлишган; баъзилари эса ҳам пешона, ҳам бурун билан сажда қилмагунича, саждаси дуруст бўлмайди, деб айтишади.
Дўстларигиз билан улашинг!