Хузайфа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «У (Ҳузайфа) Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга намоз ўқиди. Рукуъда: («Субҳана Роббийал-аъзим»), саждада эса («Субҳана Роббийал-аъла») дер эдилар. (Қироатлари асносида) раҳмат оятига келганларида тўхтаб, (Аллоҳдан) раҳмат тилар эдилар; азоб оятига келганларида тўхтаб, (Аллоҳдан) паноҳ тилар эдилар».

Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.

 

Шуъба (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди. (Шу ҳадиснинг ўзи).

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш