Аббос ибн Саҳлдан ривоят қилинди; айтди: «Абу Ҳумайд, Абу Усайд, Саҳл ибн Саъд ва Муҳаммад ибн Маслама тўпланишиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини музокара қилдилар. Шунда Абу Ҳумайд айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини энг яхши билган кишингиз менман. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъга бордилар, икки қўлларини (панжаларини) икки тиззалари (кўзи)га қўйдилар, худди тиззаларини чангаллаб тутгандек қилдилар, қўлларини кериб, қўлтиқларидан ажратдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у киши: «Сизларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларидек намоз ўқиб берайинми?» деди. Сўнг ўқиб берди ва қўлларини фақатгина биринчи такбирда (такбири таҳримада) кўтарди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, намозни бошлаб, рукуъга бораётганларида ва рукуъдан қайтганларида қўлларини елка баробарида кўтарар эдилар». Ибн Аби Умар ўз ҳадисида қўшимча қилиб, «Икки сажда орасида (қўлларини) кўтармас эдилар», дейди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (қиёмдан) эгилаётиб такбир айтар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, Абу Бакр билан Умар ҳам, ҳар гал эгилишда ва кўтарилишда, қиёмда ва қуъудда (тик туришда ва ўтиришда) такбир айтар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ҳулб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга имомлик қилардилар ва ўнг қўлларини чап билакларининг устига қўяр эдилар». 

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Самура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: у: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан икки сактани (ўрганиб) эслаб қолдик», деди. Имрон ибн Ҳусайн буни инкор қилиб, «Бир сактани ёд олдик», деди. Шунда Мадинада яшаётган Убай ибн Каъбга мактуб ёздик. Убай ўз жавобида: «Самура эслаб қолибди», деб ёзди. Саъид айтади: «Қатодадан: «Бу икки сакта нима?» деб сўрадик. Айтдики, биринчи сакта (тўхтаб, тин олмоқ) намозни бошлаган пайтда ва иккинчиси - қироатни тугатган пайтдадир». Кейин эса: «Валаззоллийнни айтганда», деди. Айтадики, «Қироатни тугатган пайтларида, то ўзларини жамлаб (бўғинлари жой-жойига тушиб) олгунларича сукут қилиб, тин олардилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Имом «Омин» деганда сизлар ҳам «Омин» денглар, зеро кимнинг «Омин»и малоикаларнинг «Омини»га тўғри келиб қолса, у кишининг ўтган гуноҳлари кечирилади».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Воил ибн Хужр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, «ғойрил мағзуби ъалайҳим ва лаззоллийн»ни ўқигач, «Омин» дедилар ва бунда овозларини баландлатдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Убода ибн Сомит (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қуръони Карим очқичи («Фотиҳа» сураси)ни ўқимаган кишининг намози йўқ!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари