Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Абу Бакр, Умар ва Усмон (розияллоҳу анҳум) қироатни («Алҳамдулиллаҳи Роббил-ъаламийн») билан бошлар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни «Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм» билан очар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Муғоффалнинг ўғлидан ривоят қилинди; айтди: «Отам намозда менинг «Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм» деганимни эшитди ва менга бундай деди: «Эй ўғлим! (Бу) бидъат, бидъатдан ҳамиша сақлангил! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан кўра, Исломда бидъатдан, қаттиқроқ нафратланган бирор кишини кўрмадим». Ва айтдики, «Албатта, мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан, Абу Бакр, Умар ва Усмон (розияллоҳу анҳум) билан бирга намоз ўқидим. Лекин бирорталари «Бисмиллоҳ»ни (ошкор) айтганларини эшитмадим. Сен ҳам (ошкор) айтмагил ва намоз ўқиганингда «Алҳамдуллаҳи Роббил ъаламийн» дегил».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни очган (бошлаган) пайтларида: («Субҳанака-ллоҳумма ва биҳамдика ва табарока-смука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук»), дер эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тунги намозга турганларида такбир айтгач, «Субҳанака аллоҳумма ва би ҳамдика ва табарока-смука ва тааъла жаддука ва илаҳа ғойрук» (Ё Аллоҳим, сени ҳамдинг билан поклаб, тасбиҳ ва танзиҳ этгайман. Исминг табаррук-муборак, азаматинг олий-юксак, сендан бошқа илоҳ йўқ!) дер эдилар, кейин «Аллоҳу акбару кабир» (Аллоҳ улуғликда энг улуғдир!) дер эдилар; Кейин: «Аъувузи биллаҳи самиъ-ил-ъалими минаш-шайтонир-рожим, мин ҳамзиҳи ва нафхиҳи ва нафсиҳи» (Ҳақ раҳматидан қувилган шайтондан, унинг васвасасидан, жодусидан ва зуғумидан асрамоғини сўраб, эшитгувчи ва билгувчи Аллоҳдан паноҳ тилайман!) дер эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки қирқ кун Аллоҳ учун жамоат билан намоз ўқиса, (ҳар намозида) биринчи такбирга улгурса, унга икки барот (ёрлиқ) ёзилгайдир: жаҳаннамдан қутулиш бароти ва нифоқдан қутулиш бароти!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга турганларида қўлларини очиб кўтарар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (намозни бошлаётиб) такбир(и таҳрима) айтганларида бармоқларини очиқ тутар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Саъид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намознинг калити - таҳорат, таҳрими - такбир, таҳлили эса саломдир. Фарз (намозлари)да ва бошқа намозларда «Алҳамду»ни ва яна бир сурани ўқимаган кишининг намози йўқ!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: айтди: «Инсонларга намозни энг енгил қилиб мукаммал ўкиб берган зот Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари