«Бисмиллоҳ» ошкор айтилади, деб қабул қилган кишилар
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозни «Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм» билан очар эдилар».
Бу ҳадиснинг исноди унча соғлом эмас. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан мутааддид кишилар шу қавлга эга бўлишган. Абу Ҳурайра, Ибн Умар, Ибн Аббос, Ибнуз-Зубайр (розияллоҳу анҳум) ва тобиъийндан баъзи илм аҳллари, «Бисмиллоҳ» ошкор айтилади, деб қарайдилар. Шофиъийнинг қавли ҳам шу.
Исмоил ибн Ҳаммод - Ал-Сулаймоннинг ўғли.
Абу Холид Ал-Воълибийнинг исми - Ҳурмуз бўлиб, куфаликдир.
Дўстларигиз билан улашинг!