Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (намозни бошлаётиб) такбир(и таҳрима) айтганларида бармоқларини очиқ тутар эдилар».

Абу Ҳурайранинг ҳадиси - ҳасан.

Биттадан кўп киши бу ҳадисни Ибн Аби Зиъбдан, Саъид ибн Симъондан, Абу Ҳурайрадан шу тарзда ривоят қилган. «Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга кираётганларида панжаларини очиб қўлларини кўтарар эдилар». - Бу, Яҳё ибн Ал-Йамоннинг ривоятидан кўра саҳиҳдир. Яҳё ибн Ал-Йамон бу ҳадисда янглишган.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш