Биринчи такбирнинг фазилати
Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки қирқ кун Аллоҳ учун жамоат билан намоз ўқиса, (ҳар намозида) биринчи такбирга улгурса, унга икки барот (ёрлиқ) ёзилгайдир: жаҳаннамдан қутулиш бароти ва нифоқдан қутулиш бароти!».
Бу ҳадис мавқуф тарзида ривоят қилинган. Салм ибн Қутайбанинг Туъма ибн Амрдан, Ҳабиб ибн Аби Собитдан, Анасдан қилган ривоятидан бошқа, бу ҳадисни Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламгача юксалтирган бирон кишини танимаймиз.
Бу ҳадис Ҳабиб ибн Аби Ҳабиб Ал-Важалий тариқи билан Анас ибн Молиқдан унинг ўз сўзи сифатида ривоят қилинди.
Ҳаннод ушбуни бизга баён этди: Вакиъ, Холид ибн Таҳмондан, Ҳабиб ибн Аби Ҳабиб Ал-Важалийдан, Анасдан айни шу ҳадисни нақл этган, лекин уни Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламгача юксалтирмаган.
Исмоил ибн Аййаш бу ҳадисни Умаро ибн Ғозиййадан, Анас ибн Моликдан, Умар ибн Ал-Хаттобдан (розияллоҳу анҳум), Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган. Бу ҳадис маҳфуз (рожиҳ) эмас, мурсал. Чунки, Умаро ибн Ғозиййа, Анас ибн Моликка уланмаган.
Муҳаммад ибн Исмоъил (Ал-Бухорий) айтади: «Ҳабиб ибн Аби Ҳабиб «Абул-Қашусо» деган куняси билан аталади ва уни Абу Умайра ҳам дейишади».