Такбир айтганда бармоқларни очиқ тутмоқ
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга турганларида қўлларини очиб кўтарар эдилар».
Абдуллоҳ ибн Абдуррраҳмон айтади: «Бу ҳадис Яҳё ибн Ал-Йамоннинг ҳадисидан саҳиҳ; Яҳё ибн Ал-Йамон ҳадиси (нинг сўзи) янглиш».
Яъни, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозга турганларида қўлларини очиб кўтарар эдилар» деган ҳадис саҳиҳ; Яҳё ибн Йамон ривоят қилган: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (намоз бошлаётиб) такбир айтганларида бармоқларини очиб турардилар» деган ҳадис янглиш, дейилмоқда.
Дўстларигиз билан улашинг!