Қироатни «алҳамдулиллаҳи роббил-ъаламийн» билан бошламоқ
Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Абу Бакр, Умар ва Усмон (розияллоҳу анҳум) қироатни («Алҳамдулиллаҳи Роббил-ъаламийн») билан бошлар эдилар».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан, тобиъийндан ва кейингилардан бўлмиш илм аҳлларининг кўпчилиги наздида амал шу ҳадис асосидадир: Қироатни («Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламийн») билан очар эдилар.
Шофиъий айтадики, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Абу Бакр, Умар, Усмон (розияллоҳу анҳум) қироатни («Алҳамдулиллаҳи Роббил-ъаламийн») билан бошлар эдилар» деган ҳадиснинг маъноси - «Улар «Фотиҳа»ни (зам) сурадан олдин ўқир эдилар» демақдир, «Бисмиллоҳ»ни айтишмас эди, деган маънода эмас...». Шофиъий раҳимаҳуллоҳ, қироатни «Бисмиллоҳ» билан бошланади, жаҳрий қироатда эса «Бисмиллоҳ» ҳам ошкор айтилади, деб ҳисоблайди.