«Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳийм»ни ичда айтмоқ
Абдуллоҳ ибн Муғоффалнинг ўғлидан ривоят қилинди; айтди: «Отам намозда менинг «Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм» деганимни эшитди ва менга бундай деди: «Эй ўғлим! (Бу) бидъат, бидъатдан ҳамиша сақлангил! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан кўра, Исломда бидъатдан, қаттиқроқ нафратланган бирор кишини кўрмадим». Ва айтдики, «Албатта, мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан, Абу Бакр, Умар ва Усмон (розияллоҳу анҳум) билан бирга намоз ўқидим. Лекин бирорталари «Бисмиллоҳ»ни (ошкор) айтганларини эшитмадим. Сен ҳам (ошкор) айтмагил ва намоз ўқиганингда «Алҳамдуллаҳи Роббил ъаламийн» дегил».
Абдуллоҳ ибн Муғаффалнинг ҳадиси - ҳасан. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бўлмиш илм арбобларидан кўпчилиги фикрича, амал шу ҳадис асосидадир. Абу Бакр, Умар, Усмон, Али (розияллоҳу анҳум) ва яна бошқалар ҳамда айрим тобиъийн уламолари шулар жумласидандир. Суфён Ас-Саврий, Ибнул-Муборак, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли ҳам шудир: «Бисмиллоҳ» ошкор айтилади, деган фикрда эмаслар, «Бисмиллоҳ» махфий айтилади, деган тўхтамни қабул қилганлар.