Намозда (қиёмда) ўнг қўлни чап қўлнинг устига қўймоқ
Ҳулб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга имомлик қилардилар ва ўнг қўлларини чап билакларининг устига қўяр эдилар».
Бу бобда Воил ибн Хужр, Ғутайф ибн Ал-Ҳорис Ибн Аббос, Ибн Масъуд ва Саҳл ибн Саъд (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Ҳулбнинг ҳадиси - ҳасан.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан, тобиъийндан ва кейингилардан бўлмиш илм аҳлларининг наздида амал шу ҳадис асосидадир. Киши намозда (қиёмда) ўнг қўлини чап қўлининг устига қўяди, деган тўхтамдалар.
Айрим илм аҳлларининг фикрича, қўлларини киндигининг устига ва айримларининг фикрича, киндигининг остига қўяди. Ҳар иккиси ҳам уламолар наздида маъқул ва мўътабардир.
Ҳулднинг исми - Язид ибн Кунофа Ат-Тоий.