Аббос ибн Саҳлдан ривоят қилинди; айтди: «Абу Ҳумайд, Абу Усайд, Саҳл ибн Саъд ва Муҳаммад ибн Маслама тўпланишиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини музокара қилдилар. Шунда Абу Ҳумайд айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини энг яхши билган кишингиз менман. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъга бордилар, икки қўлларини (панжаларини) икки тиззалари (кўзи)га қўйдилар, худди тиззаларини чангаллаб тутгандек қилдилар, қўлларини кериб, қўлтиқларидан ажратдилар».

Бу бобда Анас (розияллоҳу анҳу)дан ҳам ривоят бор.

Абу Ҳумайднинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.

Илм аҳли шуни ихткёр этган: Эркак киши рукуъда ва саждада қўлларини қўлтиқларидан ажратади.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш