Рукуъга ва саждага бораётиб такбир айтмоқ
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам, Абу Бакр билан Умар ҳам, ҳар гал эгилишда ва кўтарилишда, қиёмда ва қуъудда (тик туришда ва ўтиришда) такбир айтар эдилар».
Бу бобда Абу Ҳурайра, Анас, Ибн Умар, Абу Молик Ал-Ашъарий, Абу Мусо, Имрон ибн Ҳусайн, Воил ибн Ҳужр, Ибн Аббос (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларининг амали шу ҳадис асосидадир. Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ва яна бошқалар (розияллоҳу анҳум) шулар орасида борлар. Тобиъийннинг, уламо ва фуқаҳонинг (олимлар ва фақиҳларнинг) барчаларининг қавли шудир.
Дўстларигиз билан улашинг!