Рукуъга ва саждага бораётиб такбир айтмоқ
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (қиёмдан) эгилаётиб такбир айтар эдилар».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва кейингилардан бўлмиш илм аҳлларининг қавли шудир: Киши рукуъга ва саждага бораётиб такбир айтади, деб қабул қилганлар.
Дўстларигиз билан улашинг!