Самура (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: у: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан икки сактани (ўрганиб) эслаб қолдик», деди. Имрон ибн Ҳусайн буни инкор қилиб, «Бир сактани ёд олдик», деди. Шунда Мадинада яшаётган Убай ибн Каъбга мактуб ёздик. Убай ўз жавобида: «Самура эслаб қолибди», деб ёзди. Саъид айтади: «Қатодадан: «Бу икки сакта нима?» деб сўрадик. Айтдики, биринчи сакта (тўхтаб, тин олмоқ) намозни бошлаган пайтда ва иккинчиси - қироатни тугатган пайтдадир». Кейин эса: «Валаззоллийнни айтганда», деди. Айтадики, «Қироатни тугатган пайтларида, то ўзларини жамлаб (бўғинлари жой-жойига тушиб) олгунларича сукут қилиб, тин олардилар».

Бу бобда Абу Ҳурайрадан ҳадис ривоят қилинган.

Самуранинг ҳадиси - ҳасан.

Илм аҳлидан биттадан кўп кишининг қавли шудир. Имом намоз бошлаганидан кейин ва тағин қироатни тугатганидан кейин сакта қилмоғини (тўхтаб, тин олмогани) мустаҳаб деб қарайдилар. Аҳмад, Исҳоқ ва биродарларимизнинг ҳам қавли шу.

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш