«Фотиҳа»дан кейин «омин» демоқ
Воил ибн Хужр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, «ғойрил мағзуби ъалайҳим ва лаззоллийн»ни ўқигач, «Омин» дедилар ва бунда овозларини баландлатдилар».
Бу ҳадисни саҳиҳ бир иснод билан ривоят қилган Абу Довуд «мадда» сўзи ўрнига «жаҳаро» деб айтади. (Имоми Аъзам мазҳабларида «Омин»нинг суннат эканлигини таъкидлаган ҳолда, уни оҳиста айтмоқни раво кўрганлар. Чунки Имом Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) таъбирларича, «Омин» -«Илоҳим, шундай бўлсин» деган маънодаги дуодир. Дуонинг махфийси тезроқ қабул бўлади. Ҳанафий мазҳабига оид китобларда бу ҳакда қатор далил-асослар бор. Жумладан, Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ибн Мавдуд ал-Мусилий ал-Ҳанафийнинг «Ал-ихтиёр ли-таълилил-мухтор» китобида бундай дейилади: «Имом: «валаззоолийнни айтгач, «Омин» дейди ва буни махфий айтади. Чунки Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бундай деганлари ривоят қилинади: «Имом «валаззоолийн» деганида, бас, сизлар «Омин» денглар. Чунки имом «омин» дейди».
Воил ибн Ҳужр (розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг «Омин»ни махфий айтганларини ривоят қилган».
Бу бобда Али ва Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳумо)дан ҳам ҳадис ривоят қилинди.
Воил ибн Ҳужрнинг ҳадиси - ҳасан.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан, тобиъийндан ва кейингилардан мутааддид илм аҳлларининг қавли шу: эркак киши «Омин» деганда овозини кўтармоғи ва уни махфий айтмаслиги керак, деб ҳисоблайдилар. Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шудир.
Шуъба ушбу ҳадисни Салама ибн Куҳайлдан, Ҳужр Абул-Анбасдан, Алқама ибн Воилдан, унинг отасидан бундай деб ривоят қилади: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «ғойрил мағзуби ъалайҳим ва лаззоллийн»ни ўқигач, «Омин» дедилар ва бу сўзда овозларини пастлатдилар».
Муҳаммаддан бундай деганини эшитдим: «Бу бобда Суфённинг ҳадиси Шуъбанинг ҳадисидан кўра саҳиҳроқ. Шуъба бу ҳадиснинг бир қанча жойида янглишиб «Ҳужр Абул-Андас» дейди. Ҳолбуки, у Ҳужр ибн Андас бўлиб, «Абус-Сакан» куняси билан аталади. Кейин: «Алқама ибн Воилдан», дейди. Ҳолбуки, ҳадиснинг санадида Алқама йўқ ва у «Воил ибн Ҳужр» бўлади. Кейин «Бу сўзда овозларини пастлатдилар» дейди, ваҳоланки, «бу сўзда овозларини баландлатдилар» бўлади.
Абу Зуръодан бу ҳадис ҳақида сўрадим, айтдики, «Бу бобда Суфённинг ҳадиси Шуъбанинг ҳадисидан кўра саҳиҳроқ. Ал-Аъло ибн Солиҳ Ал-Асадий ҳам Салама ибн Куҳайлдан Суфённинг ривоятидек ривоят қилган».
Абу Бакр Муҳаммад ибн Абон бизга Абдуллоҳ ибн Нумайрдан, Ал-Аъло ибн Солиҳ Ал-Асадийдан, Салама ибн Куҳайлдан, Ҳужр ибн Анбасдан, Воил ибн Ҳужрдан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан баён қилди; (бу) Суфён, Салама ибн Куҳайлдан ривоят қилган ҳадиснинг ўхшашидир.