Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам фақатгина (намознинг) бошланишида қўлларини кўтарар эдилар
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у киши: «Сизларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларидек намоз ўқиб берайинми?» деди. Сўнг ўқиб берди ва қўлларини фақатгина биринчи такбирда (такбири таҳримада) кўтарди».
Бу ҳадис Ер юзи мусулмонларининг кўпчилиги амал қиладиган Ҳанафий мазҳаби учун ҳужжат қилиб олинган. Чунки ҳадис саҳобаларнинг энг қадимгиларидан, энг илғорларидан ва фақиҳларидан бўлмиш Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан энг сўнгроқ ривоят қилинган.
Бу бобда Ал-Барро ибн Озибдан ҳадис ривоят қилинган.
Ибк Масъуднинг ҳадиси ҳасан. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийндан биттадан кўп илм аҳлларининг қавли шудир. Суфён Ас-Саврий ва Куфа олимлари шу қавлга эга бўлганлар.