Рукуъда ва саждада қуръон қироат қилинмайди
(Ҳазрати) Али ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ипак матоҳ ва муъасфар (сариққа бўялган) кийим киймоқдан, олтин узук тақмоқдан ва рукуъда Қуръон ўқимоқдан қайтардилар».
Муслим, Абу Довуд ва Ан-Насоий томонларидан тахриж қилинган бу ҳадисда бундай дейилади: «Диққат қилингайки, мен, рукуъда ва саждада туриб Қуръон ўқимоқдан қайтарилдим. Бас, рукуъда Роббингизга таъзим қилингизлар ва саждада эса дуога машғул бўлингизларким, дуоларингиз қабул қилингайдир».
Бу бобда Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ҳам ривоят бор.
(Ҳазрати) Алининг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бўлмиш илм аҳллари ва саҳобаларидан кейин келган олимларнинг қавли шу.
Рукуъда ва саждада (Қуръон) қироат қилмоқни макруҳ деб ҳисоблашган.