Рукуъ ва сажда тасбиҳлари
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бирортангиз рукуъга борганда, рукуъда уч марта «Субҳана Роббийал-ъазим» деса, рукуъси тўлиқ бўлади, бу энг камидир; ва саждага борганда саждада уч марта «Субҳана Роббийал-аъла» деса, саждаси тўлиқ бўлади, бу энг камидир».
Бу бобда Ҳузайфа ва Уқба ибн Омирдан ҳам ривоят бор.
Ибн Масъуд ҳадисининг исноди муттасил эмас.
Чунки Авн ибн Абдуллоҳ ибн Утба, Ибн Масъуд билан учрашмаган. Илм аҳлининг наздида амал шу ҳадис асосидадир: Киши рукуъда ва саждада уч мартадан оз тасбиҳ айтмоғини қабул қилмаганлар. (Яъни камида уч марта тасбиҳ айтмоғи керак).
Ибнул-Муборакдан бундай деб айтгани ривоят қилинади; «Имом беш марта тасбиҳ айтмоғини мен мустаҳаб кўраман. Токи орқасида унга эргашганлар уч марта тасбиҳ айтишга улгурсинлар».