Киши саждага борганда юзини қаерга қўяди?
Абу Исҳоқдан ривоят қилинди; айтди: «Барро ибн Озибдан: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам сажда қилганларида юзларини қаерга қўяр эдилар?» деб сўрадим. «Икки қўлларининг орасига», деди.
Бу бобда Воил ибн Ҳужр ва Абу Ҳумайд (розияллоҳу анҳумо)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Барронинг ҳадиси ҳасан-ғариб.
Баъзи илм аҳли шуни ихтиёр этишган. Яъни (саждада) қўллари қулоқларига яқин туришини маъқуллашган.
Дўстларигиз билан улашинг!