Жобирдан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Қайси намоз афзалроқ?» деб сўралди. «Қунути узун намоз», дедилар.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Каъб ибн Ужрадан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Сизлардан бирортангиз чиройли таҳорат олса, кейин масжидга келмоқ қасди ила (йўлга) чиқса, бармоқларини бир-бирига чалиштирмасин. Чунки, у намоздадир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Фазл ибн Аббосдан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Намоз икки ракъат - икки ракъатдандир. Ҳар икки ракъатда бир ташаҳҳуд бор. Ва (намозда) хушуъ бор, тазарруъ бор, мискинлик бор! Қўлларингни хорлик-бечоралик билан кўтаргайсан». Айтдиларки, «Панжаларингни тўғрига қаратган ҳолда, қўлларингни Парвардигорингга кўтаргайсан ва: «Ё Раббим!» дегайсан..» Кимки ана шундай қилмаса, шундайдир ва шундайдир!..»

Ибнул-Муборакдан бошқаси бу ҳадисда: «Кимки ана шундай қилмаса, бу нуқсондир!» - дейди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Рофиъдан ривоят қилинади: Ҳасан ибн Али, сочини тутамлаб энсасига (бошининг орқасига) тўплаган ҳолда намоз ўқиётган эди, Абу Рофиъ унинг олдига келиб, соч тутамини ёйиб юборди. Ҳасан хафа бўлиб унга қараган эди, Абу Рофиъ бундай деди: «Намозингга қара ва ғазабланма. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдимки, «Бу шайтоннинг ҳиссасидир» дедилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам, кишини қўлини белиға тираб намоз ўкишдан қайтардилар». 

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Умму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Афлаҳ деган бир қулимиз сажда қилаётиб ерга пуфлаганини кўриб қолдилар. Шунда: «Ё Афлаҳ! Юзингнинг файзи кетди», дедилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Муъайкиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан намозда майда тошларни текисламоқ борасида сўрадим. Шунда айтдилар: «Жуда текисламоғинг зарур бўлса, бир марта текислаб қўйгин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз намозга турганида майда тошларни текисламасин, (яъни бу билан ўзини машғул қилмасин). Чунки (намоз пайти) унга раҳмат таважжуҳ этгайдир (юзлангайдир)».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда кийимни осилтириб олмоқдан қайтардилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳайз кўра бошлаган қизнинг намози ўраниб ўқисагина қабул бўлади».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари