Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Аллоҳ ҳақи, мен намозда туриб боланинг йиғисиии аниқ эшитаман-да, онасига қийин бўлмоғидан хавфсираб, намозни енгиллатаман».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди. Абдуллоҳ ибн Шақиқ (розияллоҳу анҳу) айтади: Оишадан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг нафл намозлари борасида савол қилдим. Оиша айтдилар: «(Жаноб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) кечанинг узун ҳиссасида нафл намозларини тик туриб ўқир эдилар ва баъзи кечанинг узун ҳиссасида ўтириб ўқир эдилар. Қачон тик туриб қироат қилсалар, рукуъ ва саждаларини тик турган ҳолда қилар эдилар. Ва қачон ўтириб қироат қилсалар, рукуъ ва саждаларини ўтирган ҳолда қилар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам (охирги вақтларида) ўтириб намоз ўқир эдилар ва ўтирган ҳолларида қироат қилар эдилар. Вақтики, қироатларидан (бир ракъатнинг ҳиссасидан) ўттиз ёки қирқ оят миқдори қолса, уни тик туриб ўқир ва қироатни тик турган ҳолда битказар эдилар. Кейин рукуъ ва сажда қилар эдилар. Иккинчи ракъатда яна худди шундоқ қилар эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти ҳалоллари Ҳафса (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам то вафотларига бир йил қолгунича, нафл намозларини ўтириб ўқиганларини кўрмадим. Кейин нафл намозларини ўтириб (ҳам) ўқир эдилар. Унда бир сурани шундоқ тартийл билан қироат қилар эдиларки, у сура ўзидан узун бўлган сурадан ҳам кўра узунроқ бўлиб кетар эди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Имрон ибн Ҳусайн (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўтириб намоз ўқиган кишининг намози ҳақида сўрадим. Айтдиларки, «Кимки тик туриб намоз ўқиса, шу афзалроқ. Кимки ўтириб намоз ўқиса, унга тик туриб ўқиганнинг ярмича ажр бор. Ва кимки ётиб намоз ўқиса, унга ўтириб ўқиганнинг ярмича ажр бор».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки, «Намозда эснамоқ шайтондандир ва агар бирортангизни эсноқ тутса, иложи борича қайтармоққа уринсин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «(Намозда) тасбиҳ айтмоқ («Субҳаналлоҳ» демоқ) эркаклар учун ва чапак чалмоқ аёллар учундир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Билолдан, «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда турган пайтларида у кишига салом беришса, саломларига қандай алик олар эдилар?» деб сўрадим. «Қўллари билан ишорат қилар эдилар», деди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Суҳайб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга учрадим. Намоз ўқиётган эканлар. Салом бердим, у киши ишорат билан саломимга алик олдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Саъд ибн Иброҳимдан ривоят қилинди; айтди: «Абу Убайда Ибн Абдуллоҳ ибн Масъуд отасидан ҳадис баён этганини эшитдим; айтдики, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аввалги икки ракъатда (биринчи қаъдада) ўтирсалар, худди қизиган тош устида ўтиргандек ўтирардилар». Шуъба айтди: «Кейин Саъд бир нарса демоқчи бўлиб лабларини қимирлатди. Шунда мен: «То тургунларича», дедим, у ҳам: «То тургунларича», деди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Манбалар

Намоз боблари