Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Билолдан, «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозда турган пайтларида у кишига салом беришса, саломларига қандай алик олар эдилар?» деб сўрадим. «Қўллари билан ишорат қилар эдилар», деди».

Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.

Суҳайбнинг ҳадиси эса ҳасан, уни фақатгина Ал-Лайснинг Букайрдан қилган ривоятидан биламиз. Зайд ибн Аслам тариқи билан Ибн Умардан ривоят қилганки, айтади: «Билолдан, «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам, Бани Амр ибн Авф масжидида у кишига салом берганларида, саломларига қандай алик олар эдилар?» -деб сўрадим. «Ишорат билан алик олардилар», - деди.

Менимча, иккала ҳадис ҳам саҳиҳ.

Ибн Умар (ишорат билан алик олмоқ ҳадисини) Суҳайб билан Билолнинг иккаловидан ҳам ривоят қилган бўлса-да, Суҳайбнинг ҳадиси ҳикояси бошқа ва Билолнинг ҳадиси ҳикояси бошқадир, демакки, икковларидан (алоҳида-алоҳида) эшитган бўлиши эҳтимоли бор.

Илова: Имом Ал-Бухорийнинг «Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ» китоби (1-жилд) «Намозда қилинадиган ҳаракатлар борасидаги боблар»нинг 15-боби «Намозда саломга алик олинмайдир» деб номланади. Унда Абдуллоҳ ибн Масъуддан ва Жобир ибн Абдуллоҳдан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз пайтида саломга катъиян алик олмаганлари ҳақида саҳиҳ ҳадислар баён қилинган. У зотнинг «Намоз ўқиётнб бошқа нарсаларга чалғимаслик керак» деган сўэлари келтирилган. (327-328-саҳифа). Шунингдек, бошқа китобларда «Намоз улуғ машғулотдир» деган ҳадиси шариф ҳам зикр қилинган. Яна «Мухтасар-ул-виқоя» шарҳидан: «Саломга жавоб қайтармоқ ҳам намозни бузгай, хоҳ саҳв билан бўлсин, хоҳ қасд билан бўлсин, зероки жавобда хитоб бордир, сўзнинг хукмида бўлгай». (135-саҳифа). (Таржимон).

Дўстларигиз билан улашинг!

Ҳадислар рўйхатига қайтиш