«(намозда) Тасбиҳ айтмоқ эркакларга хос ва чапак чалмоқ аёлларга хос»
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «(Намозда) тасбиҳ айтмоқ («Субҳаналлоҳ» демоқ) эркаклар учун ва чапак чалмоқ аёллар учундир».
Бу бобда Али, Саҳл ибн Саъд, Жобир, Абу Саъид ва Ибн Умар (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. (Ҳазрати) Али айтадилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан киришга рухсат сўраганимда, намозда бўлсалар, «Субҳаналлоҳ» дер эдилар.
Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Илм аҳлининг амали шу ҳадис асосидадир. Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли ҳам шудир.
Дўстларигиз билан улашинг!